“Мен кетмайман!”

Бундеслигадаги тўпурарлик маҳоратини Англия майдонларда кўрсатишга қийналаётган Тима Вернернинг ёзда “Челси”дан кетиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда.

Хусусан, “Барселона” ҳам германиялик ҳужумчини ўз сафида кўришни истамоқда. Лекин 25 ёшли футболчининг режаси бошқа экан.

Манбаларнинг маълум қилишича, Тимо Вернер жорий мавсумни тўлиғича янги чемпионатга мослашиш, унинг паст-баландини ўрганишга сарфламоқчи.  Айниқса, “Челси”га ҳамюрти Томас Тухелнинг бош мураббий этиб тайинлангани унга инглиз футболига мослашишда ёрдам беришига ишонмоқда.

Вернер бор маҳоратини келаси мавсумда намойиш этишга тайёрланаётгани боис ҳам, ёзда клубини ўзгартирмасликка қарор қилди.   

Тимо жорий мавсумда Англия чемпионатида 39 та учрашувда майдонга тушиб, атиги бешта гол урди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!