Мен “Манчестер Юнайтед”ни шон-шуҳратга қайтарадиган одамман!

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг расмий дебют учрашувида ўртамиёна клубдан қақшатқич мағлубиятга учраганига қарамай, жамоага Англия ва Европа футболидаги шон-шуҳратни қайтаришига қаттиқ ишонмоқда.

- Мен “Манчестер Юнайтед”ни шон-шуҳратларга қайтара оламанми? Албатта, мен бунга аминман. Аввал ҳам ҳамма жойда шу ишни қилганман.

Мухлислар ғолиб жамоани кўришни истайди. Мен шунинг учун ҳам шу ердаман. Лекин бу жараён вақтни талаб қилади, - деди Эрик тен Хаг.

“Манчестер Юнайтед” сўнгги маротаюҳба 2013 йили Англия чемпионлигини қўлга киритган. Ўшанда жамоани сэр Алекс Фергюсон бошқаради. Манчестерликлар Чемпионлар лигаси бош соврини охирги марта 2008 йилда қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!