Мен ПСЖдан кетиб, “Реал”га қайтмоқчиман
ПСЖ ҳужумкор футболчиси Пабло Сарабия катта рақобат туфайли мавсумни ижарада “Спортинг” жамоасида ўтказмоқда.
El Nacional нашрининг маълум қилишича, испаниялик ҳужумчи ўзини тарбиялаган “Реал”га қайтишни орзу қиляпти.
Сарабия Лионель Месси, Неймар, Килиан Мбаппе, Мауро Икарди, Анхель ди Мария каби юлдузлар ўйнаётган ПСЖда қолмоқчи эмас. “Спортинг” бу футболчининг трансферини кўтара олмайди. Шу боис, Пабло ўз хизматларини “Қироллик клуби”га таклиф қилишни режалаштиряпти.
29 ёшли футболчи Португалия чемпионатида яхши ўйнаяпти. У ҳозирга қадар 10 та учрашувда қатнашиб, учта гол урди ва тўртта голли пас оширди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади.
Сарабиянинг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар