Мен “Рома”га ўтаман!

Конференциялар лигасидаги ўйинлари билан танилган Норвегиянинг “Будё-Глимт”жамоаси ҳужумчиси Ола Сольбаккен фаолиятини кучли клубларда давом эттиришни мақсад қилган.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, 23 ёшли футболчи “Рома” мутасаддилари билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.

Энди “Рома” вакиллари “Будё-Глимт” хўжайинларини ўйинчини қўйиб юборишга кўндириши керак.

Норвегия клуби янги мавсумда Чемпионлар лигасининг саралашида қатнашади. Шу боис, улар асосий ҳужумчилардан ҳисобланган Сольбаккен нуфузли турнирда жамоага ёрдам бериши истаяпти.

Сольбаккеннинг амалдаги келишуви шу йилнинг декабрь ойида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!