Мен Роналду билан бир жамоада ўйнашни истамайман!
"Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортди, деб хабар беради “Calciomercato” нашри.
Манбага кўра, 26 ёшли футболчининг "Интер" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Нидерландиялик футболчи эса битимнинг охирига қадар Милан клубида қолишни истамоқда.
Олдинроқ МЮ ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Дензелга "Бавария" ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.
“Тransfermarkt” портали Дюмфрисни 25 миллион еврога баҳолаган.
Ҳимоячи ўтган мавсумда “Интер”нинг барча мусобақалар доирасидаги 45 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 7 голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар