Менди "Челси" таклифини рад этди
Лондоннинг "Челси" клуби ўз дарвозабони Эдуар Мендига олти йиллик янги шартнома таклиф қилди, бироқ сенегаллик бунга дарҳол рад жавобини берган.
Журналист Энди Диллоннинг сўзларига кўра, дарвозабон "аристократлар" раҳбариятини ҳурматсизликда айблаган, чунки янги келишув шартларига кўра унга жуда кам маош таклиф қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Менди "Челси"га 2020 йилнинг ёзида, "Ренн"дан кўчиб ўтган эди. Эдуар ўшандан бери бирор марта ҳам оширилмаган кичик маошга рози бўлиб келмоқда. Қизиқ томони, захира ўриндиғидаги Кепа Аррисабалага ҳам Эдуардан анча кўп маош олади.
Аввалроқ, "Челси" ёзда янги дарвозабон излаши ҳақида турли хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар