Менежер: Келаси йили Макгрегор 3 та жангни ўтказиши режалаштирилган, Серронега қарши жанг бўлиб ўтади

UFCнинг икки дивизионидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг менежери Оди Аттар Дональд Серронега қарши бўлиши кутилаётган жанг бекор қилинмаганини айтиб ўтди.

"Ушбу дам олиш кунлари биз UFC билан жуда самарали музокаралар олиб бордик. Биз Конор учун рақибни ва жанг санасини келишиб олдик.

Серронега қарши режалаштирилган жанг бекор қилинмади. Жанг бўлишига тўсиқ бўладиган ҳеч нарса кўрмаяпман. Иккала томон ҳам ушбу жанг ўтказилишини хоҳламоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, Конор келаси йили 3 та жанг ўтказмоқчи. У ўзига нима ёқса, шуни бажаришни истайди," - деди Аттар.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Серроне ўртасидаги жанг 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!