Мени “Рома”га қайтаринглар!

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Рома”да ўтказган Сержиу Оливейра айни пайтда “Порту” ихтиёрига қайтиб борган.

Томонлар ўйинчининг бадал пули миқдори борасида келиша олмади. Шу боис, Рим клуби 13 миллион евролик трансферни амалга оширишдан бош тортди.

Оливейранинг ўзи Жозе Моуриньо қўл остида тўп тепишни истаяпти. У ҳар икки клуб ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришишини кутмоқда.

Сержиуга айни пайтда “Валенсия” ва “Наполи”дан ҳам таклиф бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!