Мераб Двалишвили: "Мен Нурмагомедовни синдираман"
Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Мераб Двалишвили россиялик Умар Нурмагомедов билан бўлиб ўтадиган жанг ҳақида гапирди.
“Мен грузин кураши ва уларнинг чидамлилигини кўрсатаман. Камина Умарни синдиради. Унинг мағлубиятсиз сериясига якун ясайман. Тўғри, бу осон бўлмайди. Бироқ мен буни уддалайман" - дея грузияликнинг сўзларини келтирди "ММАJunkie" портали.
Эслатиб ўтамиз, Умар ва Мераб тўқнашуви 19 январь куни "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар