Мерино учун яна бир клуб курашга қўшилди
Испания терма жамоаси ва "Реал Сосьедад" клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино айни дамда бир қатор гранд клублар нишонида бўлиб турибди.
Эндиликда, Мерино учун "Атлетико" Мадрид жамоасидан таклифлар бор. "Рохо Бланкос" марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида ва клуб "Реал Сосьедад" етакчисини сотиб олмоқчи.
Сан-Себастьян клуби футболчи учун 30 миллион евро талаб қиляпти. "Атлетико" эса 24 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилган.
Аммо Мадрид клубининг асосий трансфер мақсади "Челси" футболчиси Конор Галлахер бўлиб, Лондон жамоаси кейинги йил шартномаси тугайдиган футболчидан фойда кўришни хоҳлайди. Агар "Атлетико" Галлахерни сотиб ололмаса, бор эътиборини Меринога қаратади.
Галлахер ва Меринонинг трансфер нархи бир хил 50 миллион евро,
Маълумот ўрнида, Мерино учун айни дамда "Арсенал", "Астон Вилла" каби клублар жиддий қизиқиш билдирган.
Фикрлар