Месси, Роналду ва

ФИФА 2020 йил якунлари бўйича энг яхши футболчиси унвонига даъвогарлар номини эълон қилди.

Рўйхатга қўйидаги футболчилар киритилди: Тиагу Алькантара, Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк (барчаси — "Ливерпуль"), Криштиану Роналду ("Ювентус"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Килиан Мбаппе, Неймар (иккаласи — "ПСЖ"), Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Лионель Месси ("Барселона"), Серхио Рамос ("Реал").

Тақдирлаш маросими 17 декабрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтади. Бугун, 25 ноябрьдан бошлаб ФИФА расмий сайтида онлайн сўровномага старт берилади ва 9 декабрь куни овоз бериш якунланади.  11 декабрда эса энг яхши учта финалчининг номи эълон қилинади.

2019 йилда ушбу унвонни "Барселона" форварди Лионель Месси қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)