Месси 10-марта "Барселона" билан шартнома имзолайди

"Барселона" форварди Лионель Месси клуб билан амалдаги шартномасини яна узайтиради. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланади. Эътиборлиси, 32 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа “кўк-анор ранглилар” билан 10-марта шартномани узайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Месси “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар сафида жами 687та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 603та гол ҳамда 242та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У “Барса” сафида ҳозиргача 34та совринга эга чиқди. Шулардан 10таси Испания чемпионлиги ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!