Месси 3 та ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Гранада"га (4:0) қарши ўйинда жароҳат олган "Барселона" форварди Лионель Мессининг аҳволи ҳақида маълумот берилди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчининг жароҳатини даволаш учун одатда 10 кун муддат талаб этилади. Шуни инобатга олсак, Месси "Атлетик"га қарши бўладиган Испания Суперкубоги, "Корнелья"га қарши бўладиган Испания кубоги 1/16 финал учрашуви ҳамда Ла Лиганинг 20-туридан ўрин олган "Эльче"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)