Месси 9 дақиқа ичида 2 та рекорд қайд этди

Аргентина терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлади. Лионель Месси бошчилигидаги жамоа Саудия Арабистони билан кураш олиб борди ва тўққизинчи дақиқадаёқ ПСЖ ҳужумчиси пенальтини голга айлантириб, 2022 йилги турнирда биринчи голини урди.

Месси ўзининг тўртинчи жаҳон чемпионатида гол урди, бу Аргентинанинг янги рекордидир. Ҳозиргача ушбу терма жамоанинг ҳеч қайси футболчиси 4 та жаҳон кубогида гол уришни уддалай олмаган. Қолаверса, Месси яна бир натижага эришди. Яъни, у ўзининг биринчи голини 2006 йилнинг июнь ойида мундиалда киритган ва  ҳозирги гол ўртасида ўн олти йилдан ортиқ вақт ўтди. Бу турнирнинг мутлақ рекордидир.

Шунингдек, Месси ЖЧдаги голлари сонини 7 тага етказиб олди ва ўзининг майдондаги асосий рақобатчиси Роналдуга етиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!