Месси Агуэрони "Барса"га олиб келмоқчи

"Барселона" форварди Лионель Месси жамоанинг янги устози Кике Сетьендан "Манчестер Сити" форварди Серхио Агуэрони сотиб олишни сўради. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Месси аргентиналик ватандошини 4 ойга сафдан чиққан уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Фк сурхон
19/01/2020 12:26
Сотармикин сити