Месси аниқ бизда ўйнайди!
“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоа мухлислари билан уюштирилган учрашувда клуб тарбияланувчиси Лионель Мессининг Каталонияга қайтишини маълум қилди.
Испания чемпионати доирасида “Хетафе”га қарши баҳсдан кейин клуб раҳбари мухлислар саволларига жавоб қайтарди. Улар бири Мессининг “Барселона”га келиши ҳақида сўради. Лапорта аргентиналик юлдузни келишини тасдиқлаб, “ҳа” деган жавобни берди.
Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликларидан Мессининг трансферини амалга оширишга кўмаклашадиган ҳомий чиққан эди.
Лионель Мессининг ўзи ПСЖ билан янги битим тузишдан бош тортмоқда. Унга Саудия Арабистони клублари ҳам катта маош таклиф қиляпти. Бироқ, Месси ўзини тарбиялаган Каталония клубига қайтиш истагида экани айтилмоқда.
Фикрлар