Месси антиқа рекорд қайд этмоқда

Франция чемпионати 36-тури доирасидаги ПСЖ - "Труа" учрашувида томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Биринчи бўлимда мезбонлар юлдузи Лионель Месси тепган тўп дарвоза устунидан қайтди. Бу ҳолат аргентиналик футболчи билан жорий мавсум ички биринчиликда 10-бор содир бўлмоқда.

Сўнгги 13 йилда ҳеч ким Мессичалик кўп тўсин ёки устунларни нишонга олмаганди. 34 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи парижликлар либосида 32 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9 гол ва 13 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Лео 2021 йилнинг августида "Барселона"дан ПСЖ сафига ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!