Месси: Аргентина билан нимадир ютиб фаолиятимни якунлашни хоҳлайман

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида ҳам бирор бир соврин қўлга киритиш ниятида эканлигини айтди.

“Аргентина терма жамоаси билан нимадир ютиб, фаолиятимни якунлашни хоҳлайман. Бунга эришиш учун неча марта имконият бўлса, шунча уруниб кўрмоқчиман. Бой берилган имкониятлар ҳақида ўйлашни хоҳлаймайман.

ЖЧ-2022? Қатарда ўйнайманми ёки йўқ буни билмайман. Бу тақдиримда борми ёки йўқ, буни ёлғиз худо билади. Ҳозир ўзимни жисмонан ажойиб ҳис қиляпман, лекин мен 32 ёшга тўлдим. Барча нарса бўлиши мумкин. Менда жиддий жароҳатлар бўлмайди деб умид қиламан”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, яна бир неча кунлардан сўнг Бразилияда навбатдаги Америка кубоги мусобақаси старт олади. Месси альбасетлар билан бирга айнан мана шу турнирда ғолиб чиқишга уруниб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!