Месси Аргентина терма жамоасига чақирилмади

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессини Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар учун қайдномага киритмади. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар берди. 

Месси яқинда коронавирусга чалинган эди. Айни дамда Лео ПСЖда тикланиш машқларини олиб бормоқда. У икки учрашувда Аргентинага ёрдам бера олмайди. 

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 28 январь куни Чили ва 1 февраль куни Колумбия термаларига қарши майдонга тушади. Аргентина мудатидан аввал ЖЧ-22 йўлланмасини нақд қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!