Месси: Барибир “Барселона”га қайтаман!

 

 

 

Лионель Месси “Барселона”ни ғафлатда қолдириб, “Интер Майами” таклифини қабул қилди. Бироқ, аргентиналик юлдуз қачонлардир Каталонияга қайтишини айтди.

- “Барселона”га ўйинчи сифатида қайтолмасам, бошқа вазифа учун келаман. Мен шуни истайман. Профессионал фаолиятимни тугатганимдан кейин Барселона шаҳрида яшайман. Ҳаётимиз мана шундай давом этишини рафиқам ва фарзандларим билан аллақачон тушуниб етганмиз.

Бу қачон рўй беришини билмайман. Лекин “Барселона” муваффақиятларига ҳисса қўшишга умид қиламан. Чунки бу клубни яхши кўраман. Буни ҳар доим таъкидлаб келганман.

Мен футболчилик фаолиятим даврида бу клубга боғланиб қолганман ва қачонлардир барибир “Барселона”га қайтаман, - деди Лионель Месси.

Аргентиналик юлдуз “Интер Майами” билан уч йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!