Месси “Барса” трансферига халақит қилди
“Барселона” раҳбарияти анчадан бери “Фиорентина”нинг таянч ярим ҳимоячиси Суфён Амрабатни трансфер қилишни режалаштираётган эди.
Айниқса, марокашлик футболчи ўтган йили Қатарда бўлган жаҳон чемпионатида юқори савияда ўйнаганидан кейин унинг харидорлари кўпайиб кетди. Суфённинг ўзи ҳам Каталонияга кўчиб ўтишга тайёр эди.
Sport.es сайтининг ёзишича, Лионель Мессининг “Барселона”га ўтмагани Амрабатнинг трансферини ҳам барбод қилди. Каталонияликлар аргентиналик юлдузни қайтарганидан кейин майдон марказида мувозанат ўрнатиш учун унга шерик сифатида Амрабатни ўйнатмоқчи бўлган экан.
Энди Лео АҚШга кетганидан кейин “Барселона”нинг режаси бузилди ва улар 26 ёшли Амрабатни трансфер қилмайдиган бўлди.
Фикрлар