Месси “Барса”дан кетиши кутилмоқда

“Барселона” президентлигига номзодлардан бири бўлган Агусти Бенедито ёзда Лионель Месси жамоани тарк этишга тайёр туриш кераклигини айтмоқда.

- Мессининг жамоада қолиши энг яхши янгилик бўлади, лекин мен бунга ишонмайман. Ўтган ҳафта берган интервьюсида Месси жамоада қолишини айтади, деб кутгандим. Лекин у бундай демади. Менимча, у ёзда клубдан кетади, - дейди Бенедито.

Лионель Месси келажаги ҳақидаги қарорини мавсум якунлангач, эълон қилишини билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)