Месси "Барселона"да "Атлетико"нинг қайси футболчисини кўрмоқчилигини айтди
"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни каталонияликлар сафида кўриш истагида эканлигини айтиб ўтди.
Бир қатор испан ОАВларининг хабар беришича аргентиналик футболчи 23 ёшли Ньигесни ўз позициясининг айни дамдаги энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблайди. Шу боис Месси клуб раҳбариятидан ўз эътиборини мана шу футболчига кўпроқ қаратишларини сўраган.
Маълумот учун, Сауль жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 38та учрашувд иштирок этган ва ўз сафига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 20:15да Ла Лиганинг 27-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади.
Фикрлар