Месси "Барселона"га қайтадими? Лапорта жавоб берди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг клубга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Месси тарихдаги энг яхши футболчи ва у "Барселона" мухлиси, унинг юраги "Барса" деб уради. Биз Мессининг бир кун қайтиб келишини хоҳлардик.

Лекин у ҳозир ПСЖ футболчиси. Келинг, нима бўлишини кейин билиб оламиз", - деди жамоа президенти.

Мессининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади. Жорий мавсумда ҳужумчи жамоа сафида 19 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 14 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!