Месси: Барселонага қайтаман!

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Месси ҳаётининг катта қисмини Барселона шаҳрида ўтказган.

35 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Месси келажаги бўйича ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Аргентиналик жаҳон чемпиони фаолиятини қаерда давом эттиришдан қатъи назар, бутсасини михга илганидан кейин Барселонага кўчиб ўтишини таъкидлади.

- Профессионал футболчилик фаолиятимни якунлаганидан кейин Барселонага қайтиб бораман. Чунки бу шаҳар менинг уйим, - деди Лионель Месси.

“Барселона” клуби эса ўзи тарбиялаган юлдуз учун жамоа эшиклари доимо очиқ эканини таъкидлаб келади. Бироқ, аксарият манбалар Месси клубнинг ҳозирги раҳбариятидан хафа экани туфайли ўйинчи сифатида собиқ жамоасига қайтмаслигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!