Месси: “Барселона”нинг ўйини менга боғлиқми? Бу савол мени қизиқтирмайди

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликларнинг ўйини унга боғлиқлиги ҳақидаги саволга ўз муносабатини билдирди.

“Барселона”нинг ўйини менга боғлиқми? Бу савол мени қизиқтирмайди ва хушомат қилмайди. Мен дунёдаги энг яхши клубда тўп сураман ва жамоа битта футболчига боғлиқ эмас. Бу ҳақда ўйламайман”, – деди аргентиналик футболчи.

Аввалроқ “кўк-анор ранглилар” ярим ҳимоячиси Рафинья Алкантара ҳам “Барселона”нинг ўйини Мессига боғлиқ эмаслигини айтганди.