Месси бир жамоадан конкрет таклиф кутяпти
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг амалдаги шартномаси тобора якунланиб бормоқда. Аргентиналик юлдуз ҳали ўзига янги жамоа танлаб бўлгани йўқ.
Маълумотларга қараганда, Месси ўзини тарбиялаган “Барселона”га қайтишга мойил бўлиб турибди. Манбаларнинг таъкидлашича, жаҳон чемпиони Париж клубида қолмоқчи эмас ва ПСЖ мутасаддиларининг ҳаракатига қарамай, улар билан янги келишув имзоламайди.
Лионель Месси “Барселона” вакилларининг ўзаро ҳамкорлик бўйича аниқ таклиф беришини кутяпти. Агар вазият ҳужумчи кутганидек бўлмаса, Лео бошқа вариантларни кўриб чиқади.
Каталонияликлар ҳам Мессига таклиф юборишга шошилмаяпти. Чунки 35 ёшли футболчининг маоши катталиги “Барселона”нинг молиявий инқирозини чуқурлаштириб юборади.
Фикрлар