Месси бор экан, Роналдуга жой йўқ

Шотландиянинг “Рейнжерс” клуби бош мураббийи Стивен Жеррард “Ливерпуль”даги собиқ жамоадоши Жейми Каррагер бошлаган челленжни давом эттирди ва ўзининг орзулар терма жамоасини тузиб чиқди.

Айтиш керакки, ушбу челленжнинг асосий шарти жамоага бир мамлакат ёки бир клубдан 1 тадан ортиқ футболчи қўшиш мумкин эмас.

Жеррарднинг орзулар жамоаси эса қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Ян Облак («Атлетико»);

Ҳимоячилар: Кафу («Милан»), Венсан Компани («Манчестер Сити»), Калиду Кулибали («Наполи»), Эндрю Робертсон («Ливерпуль»);

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос («Реал»), Рой Кин («Манчестер Юнайтед»);

Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона»), Алессандро Дель Пьеро («Ювентус»), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Дидье Дрогба («Челси»).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)