Месси бу ишни 1000 марта уддалади

Франция чемпионатининг 26-турида ПСЖнинг “Нант”га қарши ўтказган учрашуви Лионель Месси учун ҳам тарихий аҳамият касб этди.

Баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган футболчи клублардаги фаолияти давомида 1000-самарали  ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳақда Goal портали экспертлари хабар тарқатди.

Месси клублар миқёсида “Барселона” ва ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб, жами 841 та баҳсда майдонга тушган. Ўзи ўйнаган беллашувлар давомида аргентиналик юлдуз 701 та гол ва 299 та ассист қайд этди.

Лионель Месси клуб миқёсида ҳам, терма жамоада ҳам ўзи иштирок этган деярли барча нуфузли турнирларда ғолиб чиққан.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!