Месси бу ишни бир сонияда уддалайди

“Барселона” жамоасининг собиқ бош мураббийи Рональд Куман Қатар майдонларида жаҳон чемпионлиги учун курашаётган Лионель Месси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

- Лео ҳар доим ўзи ўйнаган жамоаларнинг муҳим бўлаги бўлган. Унга аниқ позиция ва мақсад берилса, майдонда порлайверади. Месси – жаҳоннинг энг зўр ўйинчиси. Бу футболчи ўйин тақдирини бир сонияда ўзгартириб юборади, - деди Рональд Куман.

Месси клублар миқёсида 853 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 701 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 333 та голли пас узатган.

Шунингдек, Аргентина терма жамоаси либосида 169 та учрашувда ўз ҳисобига 94 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!