Месси бугунги ўйинда "Барса"га ёрдам беролмайдими?

  • 13 Jan 23:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” сардори Лионель Месси катта эҳтимол билан бугун  “Реал Сосьедад”га қарши бўладиган Испания Суперкубоги ярим финал беллашувини ўтказиб юборади.

ESPN тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли аргентиналик футболчи жамоанинг эрталабки машғулотларида иштирок этмаган. У оёғида оғриқ ҳис қилмоқда. Месси ушбу жароҳатни 9 январь куни “Гранада”га қарши ўйинда ортириб олган эди.

Афсуски, агар “Барса” финалга чиққан тақдирда ҳам, Месси финалда ўйнамаслиги мумкин.

«Реал Сосьедад» – «Барселона» учрашуви Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!