Месси Бускетсни кўндирди
Афтидан, ярим ҳимоячи Серхио Бускетс "Барселона"да ўйнашда давом этади. AS нашри тарқатган хабарга кўра, тажрибали футболчига тез орада клуб “1+1” кўринишида янги шартнома таклифи қилишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, Бускетснинг "кўк-анорранглилар" сафида ўйнашни давом эттиришига Лионель Месси таъсир қилган. Қайд этилишича, Серхио аргентиналик футболчи билан бўлган кечки овқатдан сўнг “Камп Ноу”да қолишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Месси “Барселона”га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпаймоқда. 35 ёшли ҳужумчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси эса июнь ойи охирида якунланади ва у қадрдон жамоасига эркин агент сифатида қайтиши мумкин.
Фикрлар