Месси дарвоза устунини "нишонга олиш" бўйича Ла Лига рекордини ўрнатди

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг кеча Ла Лиганинг 24-турида бўлиб ўтган “Эйбар”га (2:0) қарши баҳсда тепган тўпи дарвоза устунига тегди.

Opta Sports тарқатган хабарга кўра бу 30 ёшли аргентиналик форварднинг жорий мавсум 14-марта дарвоза устунини “нишонга олиши” бўлди.

Эътиборлиси, ушбу кўрсатгич Ла Лига тарихидаги янги рекорд бўлди. Таъкидлаш лозимки, дарвоза устунларига теккан тўпларни ҳисоблаш статистикаси 2003/2004 йилги мавсумдан буён ишлаб келмоқда.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум Ла Лигада жами 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!