Месси: Энди Ла Лига ўйинларига қайтишимиз керак
Ads

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси жамоасининг жорий мавсумда қўлга киритиши мумкин бўлган совринлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз соврин учун муҳим қадам ташладик. Энди ортиқча эркинликка берилмай Ла Лига ўйинларига қайтиш ва чемпионликни қўлга киритишимиз лозим. Ана шундагина биз Чемпионлар лигасининг ярим финалини муносиб ўтказамиз”, - дейди 31 ёшли аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бу мавсум Ла Лигада ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Улар иккинчи ўринда бораётган “Атлетико”ни нақд 9 очкога ортда қолдиришмоқда. Улар ЕЧЛнинг ярим финалида “Порту” – “Ливерпуль” жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боришади.