Месси энг яхши аргентиналик тўпурарга айланиб олди
Ads

"Барселона" форварди Лионель Месси навбатдаги рекордини ўрнатди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи ўз ҳамюртлари орасида барча мамлакатларнинг энг юқори дивизионида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди. Аниқроғи, Месси бу борада бошқа бир аргентиналик футболчи Карлос Бьянкани ортда қолдирди. "Велес Сарсфилд", "Реймс", ПСЖ ва "Страсбур" клубларида тўп сурган ушбу футболчи Аргентина ва Франция чемпионатларидаги фаолияти давомида жами 395 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Месси эса кеча “Уэска”га (8:2) қарши ўйиндаги қайд этган дублидан сўнг бу борадаги голлари сонини 397тага етказиб олди ва Бьянкадан ўзиб кетди.