Месси эртага ПСЖнинг ўйинида иштирок этадими?

Аргентина билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лионель Месси эртага "Анже" билан бўладиган баҳсда иштирок этади. Бу ҳақда Франциянинг "L’Équipe" нашри хабар берди. 

4 январь куни футболчи таътилдан қайтиб, клуб сафида машғулотларга киришган. Агар эртага у кутилмаганда жароҳат орттириб олмаса, чемпионат доирасидаги 18-тур ўйинида қатнашади. 

Неймарнинг иштироки сўроқ остида бўлиб турибди. Бразилиялик истеъдод соҳиби жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаган. 

Мбаппе Ҳакими билан бирга бугун ПСЖ таркибига келиб қўшилади. Уларнинг 15 январь куни "Ренн"га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!