Месси фаолиятида 6-марта ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари бўлди
Ads

Хабарингиз бор кеча Мадридда бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсуми расман якунига етди.

Мусобақанинг энг яхши тўпурари эса “Барселона” форварди Лионель Месси бўлди. 31 ёшли аргентиналик футболчи бу мавсум ЕЧЛда рақиблари дарвозасини нақд 12 марта ишғол этди.

Бу борадаги кучли учликка эса Душан Тадич ("Аякс") ва Роберт Левандовскилар ("Бавария") кирди.

Маълумот учун, Месси ушбу номга фаолияти давомида 6-марта сазовор бўлмоқда. Бунгача у 2008/09, 2009/10, 2010/11, 2011/12 ва 2014/15 йилги мавсумларда ҳам Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлган.

Жорий мавсум ЕЧЛнинг энг яхши 10 та тўпурари:

1. Лионель Месси ("Барселона") - 12 гол

2. Душан Тадич ("Аякс") - 9 гол 

3. Роберт Левандовски ("Бавария") - 8 гол

4. Эль-Фарду Бен Набуан ("Црвена Звезда") - 7 гол

5-7. Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") - 6 гол

5-7. Криштиану Роналду ("Ювентус") - 6 гол

5-7. Мусса Марега ("Порту") - 6 гол

8-10. Неймар (ПСЖ) - 5 гол

8-10. Харри Кейн ("Тоттенхэм") - 5 гол

8-10. Пауло Дибала ("Ювентус") - 5 гол