Месси фаолиятидаги энг яхши мураббийлар кимлигини айтди

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомидаги энг яхши икки мураббий кимлигини айтиб ўтди.

“Менимча Гвардиола ва Энрике ушбу таърифга жудаям яқин”, - дейди 32 ёшли аргентиналик футболчи.

Маълумот учун, Гвардиола “Барселона”ни 2008-2012 йилларда бошқарган ва 14та соврин қўлга киритган. 2014-2017 йилларда ишлаган Энрике эса 9та мусобақада ғолиб чиққан.