Месси ҳамон “Барса”дан маош олаётган экан
Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта жамоани икки йил муқаддам тарк этган Лионель Мессига ҳамон маош тўлаётганини ошкор қилди.
- Биз Лео учун ажайиб хайрлашув учрашувини ташкил қилиб берамиз. Бу тадбир янги “Камп Ноу”нинг очилишига тўғри келса зўр бўларди.
Мессига 2025 йилга қадар маош тўлашимиз керак. Аввалги раҳбарият даврида тўловлар кейинги қолдирилган эди, - Жоан Лапорта.
Лионель Месси ПСЖдаги икки йиллик фаолиятидан кейин Европа футболини тарк этди. Энди у бундан буён АҚШ чемпионатида “Интер Майами” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Фикрлар