Месси: Ҳозирги кунда Хави ва Иньестадек футболчилар йўқ

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликларнинг ўйин услуби ҳақида сўз юритди ва собиқ жамоадошларини эслаб ўтди.

“Биз ҳар доим “Барселона” бўлиб қоламиз, лекин жамоанинг 90% тўпга эгалик қилишини Бускетс, Хави ва Иньеста таъминлаган. Ҳозирги кунда Хави ва Иньестадек футболчилар йўқ. Клубдаги йигитлар ёмон демоқчи эмасман, улар ажойиб, бироқ Хави ва Иньеста ноёб эди.

Улар кетгач ўйин услубимиз ўзгарди. Севимли позициям? Менга ҳозирги амплуам ёқади. Жамоалар майдон марказини тўлдириб туришни яхши кўради, Шунинг учун тўпни олдинроқдан олиш ва ҳужумга ўтиш қўлайроқ”, – деди Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!