Месси икки аниқ таклифни рад этди
ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Месси Саудия Арабистони ва АҚШ клубларидан мўмай даромадли таклиф олди.
Таниқли журналист Луис Маскаронинг маълум қилишича, аргентиналик юлдуз уларнинг ҳеч бирини қабул қилмаган. Манбанинг таъкидлашича, Месси олдида иккита вариант қолган холос. Улардан бири ПСЖ билан ҳамкорликни узайтириш. Иккинчи йўл эса, “Барселона”га кўчиб ўтиш.
Мессининг ўзи Каталонияга қайтиб кетишни истаяпти. Бироқ, “Барса”нинг молиявий аҳволи у билан шартнома тузиш имконини бермайди.
Испания Ла Лигаси раҳбарияти Каталония клубидан Мессини олиб келиш бўйича трансфер режасини ҳимоя қилишни талаб қилмоқда.
Фикрлар