Месси Жаҳон чемпионатида 30 ёшдан катта футболчилар орасидаги голлар бўйича ўз рекордини янгилади
Лионель Месси жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида аллақачон саккизта гол уришга улгурди. Opta маълумотларига кўра, бу 30 ёшдан ошган футболчилар орасида бир чемпионат доирасида қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Аввалги рекорд ҳам Мессига тегишли эди. Қатарда ўтган ва Аргентина ғалабаси билан якунланган ЖЧ-2022 мусобақасида жамоа сардори етти марта рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
Жорий чемпионатдаги саккизинчи голини 39 ёшли ҳужумчи 1/8 финалда Миср терма жамоасига қарши учрашувда (3:2) урди. Аргентиналиклар 0:2 ҳисобида ортда кетаётган ўйинни ўзи фойдасига буришга муваффақ бўлди.
Ушбу гол Мессига ЖЧ-2026 бомбардирлар рўйхатида якка холда пешқадамлик қилиш имконини берди — у еттитадан гол урган Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни ортда қолдирди.

Фикрлар