Месси Жаҳон чемпионатлари тарихидаги яна бир рекордни янгилади
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп голли узатма амалга оширган футболчига айланди.
Кабо-Вердега қарши 1/16 финал учрашувида ассист қайд этган ҳужумчи мундиаллардаги голли узатмалари сонини 9 тага етказди ва шу тариқа афсонавий Диего Марадонани ортда қолдирди.
Статистикага кўра, Жаҳон чемпионатларида голли узатмалар ҳисоби 1966 йилдан буён юритиб келинмоқда.
39 ёшли Месси шунингдек, мундиаллар тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ва энг яхши тўпурарлардан бири сифатида ҳам ўз рекордларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Фикрлар