Месси жавобини айтди. “Барса” шокда!
Лионель Месси ўзи 200-2021 йиллар давомида ўйнаган “Барселона”га қайтмаслиги ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди, деб хабар тарқатди таниқли журналист Мигель Рико.
Манбанинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи АҚШга йўл олишга мойиллик билдирган. Маълумки, уммонортида уни “Интер Майами” ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Месси бир неча кун аввал Каталония клуби раҳбарияти тезроқ трансферни кафолатлаши кераклигини айтганди. Бироқ, “Барселона” хўжайинларидан расмий таклиф бўлгани йўқ.
Қолаверса, Леонинг рафиқаси Антонелла оилавий АҚШга кўчиб ўтишни истаяпти. Шу боис, Лео саудияликларнинг даҳшатли маош кўрсатилган чорловини қабул қилмади.
АҚШ лигаси вакиллари ҳам аргентиналик жаҳон чемпионининг келиши учун қатор бонуслар таклиф қилгани ҳақида хабарлар чиқди.
Фикрлар