Месси келажаги ҳақида:

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар клубини қачон тарк этиш нияти бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

"Бу футбол билан боғлиқ вазият эмас эди, аксинча шаҳсий сабаб бўлган. Ўша вақтларда қийин даврни бошдан ўтказганман (5 йил олдинги Испаниядаги солиқлар билан боғлиқ муаммо ҳақида), аммо "Барселона" қўллаб-қувватлаши билан буни енгиб ўта олганман. Бу мени шу ерда ўйнашда давом этишимга сабаб бўлганди. Ўша вақтда Испанияда ўзимга нисбатан ноқулайлик сезгандим, бошқа хеч нарса бўлмаган.

Таклиф... Хар йили менда бошқа клубга ўтиш имконияти бўлади. Клублар эшикларини мен учун очишади, бироқ улар мен нима хоҳлашимни билишади", - дейди Месси.