Месси келса, мен кетаман!
“Барселона” ўз тарбияланувчиси Лионель Мессини қайтариш фикрида сотиб турибди. Бироқ, Мессининг келиши таркибда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши кутилмоқда.
Хусусан, бразилиялик легионер Рафинья жаҳон чемпиони келадиган бўлса, Каталониядан кетишини яширмаяпти. Бу ҳужумкор футболчи Месси келиши билан асосий таркибдаги жойини йўқотишдан чўчимоқда.
Рафинья даражасидаги футболчи ишсиз қолмаслиги аниқ. Ҳозирнинг ўзида унга “Челси”, “Арсенал” ва “Ньюкасл” каби қудратли жамоалардан жиддий чорлов бўляпти.
Бу клублар Бразилия терма жамоаси ўйинчисига каталонияликлардан кўпроқ маош тўлашга тайёр.
Рафинья айни пайтда Усмон Дембеле билан ҳам рақобатлашишга қийналяпти. Месси олиб келинса, унинг ўйин амалиёти кескин камайиб кетиши ҳақиқатга яқин ҳисобланади. Рафинья агар асосий таркибда мунтазам ўйнамаса, Бразилия терма жамоасидаги жойини ҳам йўқотади.
Фикрлар