Месси келса ҳам, катта пул бермаймиз!
Жорий мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” президенти Жоан Лапорта Лионель Мессини қайтариш ниятида эканини айтганди.
Шунга қарамай, клуб хўжайини аргентиналик юлдузга катта маош берилмаслигини таъкидлади.
- Биз Мессини қайтариб олмоқчимиз. Лекин унга катта маош тўламаймиз. Тақдиқланиши кутилаётган режаларимизга кўра иш қиламиз.
Месси келса қайси позицияда ўйнашини сўрашяпти. Буни Хави ҳал қилсин. Дунёнинг энг зўр футболчисига таркибдан жой топиб бериш қийин бўлмаса керак, - деди Жоан Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ҳар мавсум учун 38 миллион евро маош олади. Месси жаҳон чемпиони бўлганидан кейин отаси Хорхе ПСЖ вакилларидан бу маблағ энди қаноатлантирмаслигини уқтираётганди.
Фикрлар