Месси клублар сафидаги юбилей голини киритди

  • 27 февраля, 2023, 01:46
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ Лига 1нинг 25-турида "Марсель" меҳмони бўлди. Биринчи бўлимдан сўнг парижликлар 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

Tecno

Месси 29-дақиқада Мбаппенинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу Леонинг клублардаги фаолияти давомида 700-голи ҳисобланади. Ушбу гатижа учун ҳужумчига 840 та ўйин кифоя қилди.

Маълумот учун, Месси ушбу мавсум ПСЖ сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 16 марта ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлса, 14 та ассист амалга оширди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию