Месси коронавирусдан ҳимояланиш йўлини топди
"Барселона" форварди Лионель Месси ўзига коронавирусга қарши матраслар сотиб олди.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, аргентиналик ва унинг оила аъзолари энди тўрт соат ичида ҳар қандай вирусни йўқ қиладиган нано-заррачалар билан қопланган матрасларда ухлайди. Экспертларнинг сўзларига кўра, бундай матраслар COVID-19дан 99,84 фоизга ҳимоялайди.
33 ёшли Месси жорий мавсум “Барселона”да 42 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 26 та ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар