Месси кутган юлдуз “Барса”га келяпти!
Келаси мавсум “Барселона” ҳужум чизиғида Аргентина терма жамоасининг икки тўпурари – Лионель Месси ва Серхио Агуэро бирга тўп тепиши кутилмоқда.
Гарчи Лионель Мессининг клуб билан шартномаси якунланаётган бўлса-да, аргентиналик юлдуз уни узайтиришга мойил. Чунки клубда унга ёқмаган раҳбарлар қолмади. Янги президент Жоан Лапорта қудратли жамоа тузмоқчи.
Қолаверса, ёзги трансферлар вақтида Каталонияга Мессининг яқин дўсти Серхио Агуэро келиши кутилмоқда.
Хосеп Гвардиолага керак бўлмай қолган тўпурар ҳозирдан ўзига янги жамоа қидиряпти. Айни пайтда унинг агенти Каталонияга “Барселона” билан музокара ўтказиш учун келгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Агар томонлар келишувга эришса, Агуэронинг келиши Мессининг янги шартномага кўндиришда муҳим омил бўлади.
Фикрлар